Меҳнат кодексининг 184-моддасига мувофиқ иши юқори даражадаги руҳий, ақлий ва асабий зўриқиш билан боғлиқ бўлган, яъни алоҳида хусусиятга эга бўлган тиббиёт ходимлари, педагоглар ва бошқа тоифадаги ходимлар учун иш вақтининг давомийлиги ҳафтасига кўпи билан ўттиз олти соат қилиб белгиланади.
Шунга кўра, барча педагог ходимлар учун ҳафталик иш соати 36 соатдан ошмайди, бунда қонун чиқарувчи 1 ставка учун мазкур меъёрни белгилайди.
Мана шу қоидага кўра, магистрант таълим олиш вақтида бу соатларни бажара олмайди, шу туфайли у мактабда тўлиқ ставкада ишлай олмайди.
Бунда магистрант ОТМдаги дарслари қўйилган соатларга қараб 0.5 дан 0.75 ставкагача ишлаши мумкин. Ҳафталик иш юкламасини бажариш учун бир кунда 7 соат вақт сарфланади. Магистратурада бир кунда камида 2 пара дарс ўтилганда ҳам магистрант деярли уч соат вақт кетади. Ёки ҳафтасига 2 кун ўқиш бўлганда ҳам Меҳнат кодексининг 184-моддасидаги меъёрни бажариб бўлмайди.
Шунга кўра, магистрант тўлиқ ставкада ишлай олмайди. Бу вазиятда у бўш вақтига қараб 0.5 ёки 0.75 ставкада ишлашга ҳақли.
Анъанавий ёки масофавий шаклда ўқишнинг аҳамияти йўқ, ҳар иккала ҳолатда ҳам магистрант фақат дарсдан бўш вақтларидагина ишлаши мумкин.
