Мактабда ММИБДЎ лавозими 1 штат бирликда бўлса, мактаб маслаҳатчиси ўрни яратилиши сабабли қисқартилиши мумкинми?

Мактабда ММИБДЎ лавозими 1 штат бирликда бўлса, мактаб маслаҳатчиси ўрни яратилиши сабабли қисқартилиши мумкинми?

Президентнинг «Мактабдан ташқари таълимни янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 8 сентябрдаги ПҚ-277-сон қарорига асосан мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий этилган.

 

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 30 сентябрда 368-сон буйруғи тасдиқланди.

 

Ушбу буйруққа кўра, 2025 йил 1 октябрдан бошлаб мактабгача ва мактаб таълими тизимидаги умумий ўрта таълим ташкилотларидаги маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимини ҳар бир умумий ўрта таълим ташкилотига 1 та штат бирлигида ажратиш ҳисобига бўшайдиган 3400 та штат бирликларида фаолият юритаётган ходимлар огоҳлантирилиши белгиланган.

 

Айнан шу қоидага кўра, мактабда ММИБДЎ лавозимининг штат бирлиги 1 штат этиб белгиланади. Ундан ортиқча қисми эса (0,5 штат, 1 штат ёки 1.5 штат) қисқартирилади.

 

Демак, мактабда ўзи 1 штат бирлиги ММИБДЎ лавозими бўлса, бу штат бирлиги қисқармайди.

 

Агар штат бирлиги 1.5 ёки ундан юқори бўлса, айтганимиздек, 1 штатдан ортиқча қисми қисқартирилади.

 

Аввалроқ, мактабларда ММИБДЎлари 1 (бир) штат бирлигида ажратилиши белгиланганлиги ҳақида хабар берган эдик.