Миллий статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2024/2025 ўқув йили бошида Ўзбекистонда фаолият юритаётган ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари сони 845 тани ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2021/2022 ўқув йилига нисбатан 18 тага ёки 2,2 % га ошган.
Ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотлари таркиби қуйидагича:
— Касб-ҳунар мактаблари — 334 та
— Техникумлар — 272 та
— Коллежлар — 147 та
— Академик лицейлар — 92 та
Аввалроқ, Ўзбекистонда 2024/2025 ўқув йили бошида фаолият юритаётган умумий ўрта таълим ташкилотлари сони 10 943 тани ташкил этган. Уларнинг 455 тасини нодавлат умумтаълим ташкилотлари ташкил этганлиги ҳақида хабар берган эдик.
