Бугун биология ва информатика фанларидан таҳлилий дарслар ўтказилади

Бугун биология ва информатика фанларидан таҳлилий дарслар ўтказилади

Асосий олимпиаданинг ҳудудий босқичига тайёргарлик кўриш мақсадида Фан олимпиадалари маркази томонидан «Таҳлилий дарслар» лойиҳаси давом этмоқда.

 

Лойиҳа доирасида бугун, 20 ноябрь куни биология ва информатика фанларидан онлайн тарзда навбатдаги таҳлилий дарслар ташкил этилади.

 

Биология фанидан ҳавола

 

Информатика фанидан ҳавола

 

Таҳлиллар 2024 йилги асосий олимпиаданинг ҳудудий босқич топшириқлари асосида 1-гуруҳ фанлари бўйича синфлар кесимида олиб борилади.

 

Аввалроқ, Асосий олимпиаданинг ҳудудий босқичига тайёргарлик учун махсус жонли таҳлилий дарслар ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

 

Уларни:

 

– Фан олимпиадалари марказининг Фан кенгаши аъзолари;

 

– ўз йўналишининг етук малакали экспертлари жонли тарзда тақдим этади.

 

Вақти:

 

– биология фани – 17:00;

 

– информатика фани – 18:30

 

Лойиҳада барча иштирок этиши мумкин.