Хабарингиз бор, жорий йилнинг 11 ноябрдан саралашдан ўтган лойиҳаларга овоз бериш босқичи бошланганди. Мазкур жараён бугун, 20 ноябрь соат 23:59 га қадар давом этади.
Овоз беришда фақатгина мактаб ўқувчилари ўз мактаби бўйича киритилган таклифларга овоз бера олади.
Мазкур видео орқали «Менинг мактабим» лойиҳасида қай тарзда овоз бериш мумкинлиги тўғрисида маълумот берилади.
20 ноябрь соат 11:00 ҳолатига кўра, 2025/2026 ўқув йили доирасида «Менинг мактабим» лойиҳасининг 1-босқичида ҳудудлар миқёсида келиб тушган жами лойиҳа ва овозлар сони тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

