Кимлар “Мактаб маслаҳатчиси” бўлиб ишлаши мумкин?

Кимлар “Мактаб маслаҳатчиси” бўлиб ишлаши мумкин?

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 18-ноябрдаги 431-сонли буйруғига асосланиб, ўқувчи сони бўйича қуйидагича Мактаб маслаҳатчиси лавозими учун штат бирликлари ажратилади:

300 нафаргача бўлса — 0,5 бирлик
301 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 1,0 бирлик

❗️Шунингдек, мазкур буйруққа асосан ўқувчи ва синф сонидан қатъи назар, ҳар бир умумий ўрта таълим мактабида директорнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари 1 (бир) штат бирлигида ажратилиши белгиланди.

Қуйидаги малака тавсифлари орқали кимлар “Мактаб маслаҳатчиси” бўлиб ишлаши мумкинлиги ҳақида билиб олишингиз мумкин:


📘 Маълумот

Олий, бакалавр дипломига эга бўлиши (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради)

🎓 Мутасаддилик

Педагогика, психология йўналиши
(Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси давлат стипендиантлари ғолибларига мутахассислик талаб этилмайди)

🕒 Меҳнат стажи

Талаб этилмайди

🖥 Компьютер саводхонлиги

Microsoft Office дастурлари (Word, Excel, PowerPoint ва ҳ.к.), замонавий ахборот технологияларида ва интернет тармоғида мустақил фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлиши

➕ Қўшимча талаблар

  • Мактабгача ва мактаб таълими соҳасига оид қонунчилик ҳамда идоравий ва ички локал ҳужжатлардан, шунингдек, таълим стандартларидан хабардор бўлиши;

  • Хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;

  • Давлат тилини билиши (рус, инглиз ва бошқа чет тилларини билиш устуворлик беради).

⚖️ Ҳуқуқий чекловлар

Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 28-моддасига мувофиқ:
Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахслар таълим ташкилотларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланиши мумкин эмас.

Шунингдек, “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ:

  • суд ҳукмига кўра педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;

  • суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;

  • педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар;

  • психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш мумкин эмас.