Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2025 йил 18-ноябрдаги 431-сонли буйруғига асосланиб, ўқувчи сони бўйича қуйидагича Мактаб маслаҳатчиси лавозими учун штат бирликлари ажратилади:
➖ 300 нафаргача бўлса — 0,5 бирлик
➖ 301 нафар ва ундан ортиқ бўлганда — 1,0 бирлик
❗️Шунингдек, мазкур буйруққа асосан ўқувчи ва синф сонидан қатъи назар, ҳар бир умумий ўрта таълим мактабида директорнинг маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари 1 (бир) штат бирлигида ажратилиши белгиланди.
Қуйидаги малака тавсифлари орқали кимлар “Мактаб маслаҳатчиси” бўлиб ишлаши мумкинлиги ҳақида билиб олишингиз мумкин:
📘 Маълумот
Олий, бакалавр дипломига эга бўлиши (магистратура, илмий даражага эгалик афзаллик беради)
🎓 Мутасаддилик
Педагогика, психология йўналиши
(Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги олий таълим муассасалари битирувчилари ҳамда “Эл-юрт умиди” жамғармаси давлат стипендиантлари ғолибларига мутахассислик талаб этилмайди)
🕒 Меҳнат стажи
Талаб этилмайди
🖥 Компьютер саводхонлиги
Microsoft Office дастурлари (Word, Excel, PowerPoint ва ҳ.к.), замонавий ахборот технологияларида ва интернет тармоғида мустақил фойдаланувчи сифатида турли иш дастурлари билан ишлаш бўйича етарли кўникмага эга бўлиши
➕ Қўшимча талаблар
-
Мактабгача ва мактаб таълими соҳасига оид қонунчилик ҳамда идоравий ва ички локал ҳужжатлардан, шунингдек, таълим стандартларидан хабардор бўлиши;
-
Хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;
-
Давлат тилини билиши (рус, инглиз ва бошқа чет тилларини билиш устуворлик беради).
⚖️ Ҳуқуқий чекловлар
Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонунининг 28-моддасига мувофиқ:
Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахслар таълим ташкилотларининг раҳбарлик лавозимларига тайинланиши мумкин эмас.
Шунингдек, “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ:
-
суд ҳукмига кўра педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар;
-
суд томонидан муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахслар;
-
педагогик фаолиятни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган касалликлари бўлган шахслар;
-
психиатрия ёки наркология муассасаларида ҳисобда турган шахслар педагогик фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.
Қасддан содир этилган жиноят учун илгари судланган шахсларни педагогик фаолият билан боғлиқ лавозимларга қабул қилиш мумкин эмас.
