17 ноябрь – Халқаро талабалар кунининг келиб чиқиш тарихи қандай?

17 ноябрь – Халқаро талабалар кунининг келиб чиқиш тарихи қандай?

Ҳар йили 17 ноябрь куни – Халқаро талабалар куни (International Students’ Day) нишонланади.

 

Ушбу кун 1941 йили Лондонда фашизмга қарши курашаётган талабаларнинг учрашуви вақтида жорий қилинган. Бироқ бу байрам бир неча йилдан сўнг, яъни 1946 йилдан буён кенг нишонланишни бошланган. Байрам чехиялик ватанпарвар талабаларнинг хотирасига бағишланиб жорий қилинган.

 

1946 йил 17 ноябрь куни Прага шаҳрида бутун дунё талабалар конгрессида тасдиқланган. Лекин унинг тарихи иккинчи жаҳон уруши вақтида Чехославакияда бошланган фожиали воқеаларга тақалади.

 

Гитлер истилоси

Халқаро талабалар кунини нишонлаш контекстини яхшироқ тушуниш учун Иккинчи жаҳон уруши олдидан Европа тарихига назар ташлаш керак. 1933 йилда Германияда ҳокимият тепасига Адолф Гитлер келган. Кейинги йилларда мамлакат ўз чегараларидан ташқарида бўлган, аммо улар Германия Рейхига тегишли деб ҳисоблаган ҳудудларга нисбатан тобора тажовузкор даъволарни билдирган.

 

17 ноябрь – Халқаро талабалар кунининг келиб чиқиш тарихи қандай?

 

1938 йилда Гитлер ўз ватани Австрияни аннексия қилди. Кўп ўтмай Чехословакия ўз ҳудудининг бир қисмидан воз кечишга мажбур бўлган ва учинчи Рейхга Чехословакиянинг ҳудудлари устидан назоратни берган. Чехословакия бўлиниб, мустамлакага айланган.

 

Намойишдан сўнг қамоққа олинган ва судсиз қатл этилган талабалар

 

1939 йил охирида Чехия ва Моравия протекторатининг нацист ҳукумати Прагада Чарлз (Charles University) университетининг тиббиёт факультети талабалари томонидан уюштирилган намойишни бостиришди. Намойиш 28 октябрда Чехословакия Республикаси мустақиллиги байрами муносабати билан бўлиб ўтган. Ушбу намойиш пайтида талаба Ян Оплетал ўқдан жароҳатланган, кейинчалик у 11 ноябрда олган жароҳатларидан вафот этган.

 

15 ноябрь куни унинг жасади Прагадан Моравиядаги уйига олиб кетилиши керак эди. Унинг дафн маросими тадбири минглаб талабалардан иборат нацистларга қарши намойишга айланиб кетган.

 

Бироқ нацистлар ҳукумати бунга жавобан шафқатсиз чоралар кўрган: улар барча Чехия университетларини ёпдилар, 1200 дан ортиқ талабани ҳибсга олиб, уларни Сачсенҳаусен концлагерларига юборишган.

 

17 ноябрь – Халқаро талабалар кунининг келиб чиқиш тарихи қандай?

 

17 ноябрь – Халқаро талабалар кунининг келиб чиқиш тарихи қандай?

 

Сургун қилинган 1200 нафар талабадан камида 20 нафари қамоқдан омон қолмаган. Прагадаги Германия университетидан ташқари барча университетлар уруш охиригача ёпиқлигича қолди.

 

17 ноябрда эса тўққиз нафар талаба ва профессор судсиз қатл этилган. Улар:

 

Ёзеф Матушек — тарихчи ва доцент; Оплеталнинг дафн маросимини ташкил этишда иштирок этган;

 

Ярослав Клима — ҳуқуқ факультети талабаси; Чехия талабалари миллий ассоциациясининг Чехия ва Моравия раиси, Оплеталнинг дафн маросимида гестапо (фашистларнинг махфий полицияси) томонидан ҳибсга олинган талабаларни озод қилишни сўраган;

 

Ян Вайнерт — Боҳемистика ва германшунослик талабаси; Оплеталнинг дафн маросимида Гестапо томонидан ҳибсга олинган талабаларни озод қилишни сўраган;

 

Ёзеф Адамек — юридик факультет талабаси; Чехия талабалари миллий ассоциациясининг Чехия ва Моравия котиби;

 

Ян Cэрни — тиббиёт факультети талабаси; Оплеталнинг дафн маросимида Гестапо томонидан ҳибсга олинган талабаларни озод қилишни сўраган;

 

Марек Фраувирт — иқтисод факультети талабаси; Прагадаги Словакия элчихонаси ходими сифатида нацистлардан қочишга уринган яҳудийларга сохта паспортлар берган;

 

Бедрич Кула — ҳуқуқ факультети талабаси; Чехиядаги Чехия талабалари уюшмаси котиби;

 

Ватслав Шафранек — архитектура факультети талабаси;

 

Франтисек Скорковский — юридик факультет талабаси; Халқаро талабалар конфедерацияси қўмитаси директори, Чехия талабалари миллий ассоциациясининг Чехия ва Моравиядаги хорижий бўлими раиси.

 

Тарихчиларнинг тахминларига кўра, нацистлар намойиш уюштирилишини хоҳлашгани учун дафн маросимига рухсат беришган. Бу уларга Чехия университетларни ёпиш ва антифашист диссидентларни тозалаш учун баҳона эди.

 

1939 йил октябрь ва ноябрь ойларида бўлиб ўтган икки намойиш Чехословакия аҳолисининг фашист кучларига қарши ягона йирик қўзғолонлари бўлиб қолган.

 

Қийноққа солинган ва қатл этилган талабалар хотираси учун

 

Немислар томонидан босиб олинган Чехословакияда талабаларга қилинган ваҳшийликни қоралаш ва уларнинг хотирасини абадийлаштиришнинг илк ғояси 1940 йилда Чехословакия армияси томонидан Англияда муҳокама қилинган.

 

1941 йилда, воқеалардан икки йил ўтиб, Лондонда (Буюк Британия) Халқаро талабалар кенгаши бўлиб ўтди, улар орасида бир қатор қочқин талабалар ҳам бор эди. Кенгашда ушбу воқеа муносабати билан 17 ноябрь халқаро талабалар кунини жорий этишга қарор қилинган.

 

Бутун 1941 йил давомида бошқа мамлакатлар талабаларини 17 ноябрни хотирлаш, нишонлаш ва нацистларга қаршилик кўрсатиш ҳамда барча мамлакатларда эркинлик ва демократия учун курашни рағбатлантириш куни сифатида тан олишга кўндириш ишлари олиб борилди. Натижада, 14 та давлат қуйидаги баёнотга рози бўлиб, имзолаган:

 

«Биз, Буюк Британия ва унинг ҳудудлари, шунингдек, Ҳиндистон, Шимолий ва Жанубий Америка, СССР, Бельгия, Чехословакия, Франция, Греция, Хитой, Голландия, Норвегия, Полша, Югославия ва барча эркин мамлакатлар талабалари фашистлар зулмига биринчи бўлиб қарши чиққан, 1939 йилги босқинни қоралаган, натижада қийноққа солинган ва қатл этилган талабалар хотираси учун 17 ноябрни Халқаро талабалар куни деб эълон қиламиз».

 

Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда бу анъана Халқаро талабалар иттифоқи ва бир қатор бошқа ташкилотлар томонидан кузатилди.

 

17 ноябрь бугунги кунда

 

Бугун Чехия ва Словакия 17 ноябрни «Озодлик ва демократия учун кураш куни» сифатида нишонлайдилар.

 

Бироқ бу кун бошқа мамлакатларда ҳам катта аҳамиятга эга. Ўзининг қайғули тарихи билан 17 ноябрь бугунги кунда талабаларни хотирлаш ва уларнинг фаоллик кунидир. Европа мактаби талабалари уюшмаларининг ташкилий бюроси OBESSU ҳар йили талабалар ва жамият учун олий таълимни янада кенгроқ миқёсда яхшилаш мақсадида турли тадбирлар орқали талабаларнинг ўз ҳуқуқларидан хабардорликни ошириб борадилар.