Хабарингиз бор, Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига номзодларни саралаш учун тест синовлари 2025 йил 18 ноябрь куни ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.
Давлат хавфсизлик хизмати академиясига кириш тест синовларида иштирок этадиган номзодлар 17 ноябрь куни соат 10:00 дан 11:00 га қадар рухсатномаларида кўрсатилган манзилдаги ўзлари тест синовида иштирок этадиган бинога келиб, тест синови ўтказиладиган жойлар билан танишиб кетишлари мумкин.
