Андижонда 8 ёшли ўқувчи multilevel имтиҳонидан B2 даражани қўлга киритди

Андижонда 8 ёшли ўқувчи multilevel имтиҳонидан B2 даражани қўлга киритди

Андижонда 8 ёшли бола инглиз тилини билиш бўйича «B2» даражали сертификатни қўлга киритди.

 

Пахтаобод тумани «Учкўза» МФЙда истиқомат қилувчи 8 ёшли Муҳаммадюсуф Иброҳимжонов инглиз тили билиш даражасини аниқловчи «Multilevel» имтҳонида умумий ҳисобда 54 балл тўплаб, Б2 даражасига эга бўлди.

 

У 19-мактабнинг 2-синф ўқувчиси ҳисобланиб, 2017 йилнинг 7 август санасида туғилган.

 

Аввалроқ, Бухоролик ўқувчи IELTS 8 ва SAT 1550 баллик халқаро сертификатларни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.