Ўзбекистон Республикаси Президентининг 19.03.2025 йилдаги ПФ-51-сон Фармони 2-бандида 2025 йил 1 сентябрдан бошлаб:
—умумий ўрта таълим ташкилотлари директори лавозимининг базавий тариф ставкаси 20 фоизга;
—умумий ўрта таълим ташкилотлари директори ўринбосари лавозимининг базавий тариф ставкаси 15 фоизга оширилиши белгиланган.
Эътибор берган бўлсангиз нормада «умумий ўрта таълим ташкилотлари» жумласи қўлланилган.
Таълим тўғрисидаги қонун 9-моддасининг мазмунига кўра бошланғич таълим (И — ИВ синфлар); таянч ўрта таълим (В — ИХ синфлар); ўрта таълим (Х — ХИ синфлар) мавжуд бўлган таълим ташкилотлари умумий ўрта таълим ташкилотлари ҳисобланади.
Шундай экан юқоридаги қоида спорт мактабларига ҳам қўлланилади.
