Хабарингиз бор, айни кунларда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Ўтказилган малака синовларида педагоглар юқори натижаларни қайд этишди:
– Навоий вилояти, Навоий шаҳридаги 21-мактабнинг давлат ва ҳуқуқ асослари фани ўқитувчиси Дурдона Рўзиева 96 балл;
– Навоий вилояти, Хатирчи тумани ИМИ физика фани ўқитувчиси Зуҳриддин Худойбердиев 94 балл;
– Навоий вилояти, Қизилтепа туманидаги 21-мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Зарнигор Норова 92 балл;
– Жиззах вилояти, Дўстлик туман ихтисослаштирилган мактабнинг кимё фани ўқитувчиси Биноли Шодмонов 92 балл;
– Тошкент шаҳри, Миробод туманидаги 214-мактабнинг физика фани ўқитувчиси Мафтуна Ибрагимова 90 бални қўлга киритди.
Аввалроқ, аттестацияда юқори балл олган кўришда нуқсони бўлган ўқитувчилар ҳақида хабар берган эдик.
