Хабарингиз бор, жорий йилнинг 15 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан мулоқот ўтказган эди.
Мулоқот давомида президент педагогларни янада қўллаб-қувватлашга қаратилган қатор янги ташаббусларни илгари сурди.
Унда янги йилдан бошлаб камида 15 йил стажга эга бўлган олий тоифали педагогларга ипотека кредити бошланғич бадалининг 25 фоизи қоплаб берилиши ҳақида маълум қилинганди. Лекин ҳозирча бу бўйича қарор эълон қилинмади.
Халқ таълим инфо нашрининг маълумотига кўра, айни пайтда педагог ходимларга имтиёз бериш тўғрисида норматив ҳужжат лойиҳаси ишлаб чиқилган ва бу тез орада кучга кириши мумкин.
