Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни ратификация қилиш бўйича қонун имзоланди

Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни ратификация қилиш бўйича қонун имзоланди

Хабарингиз бор, 28 октябрь куни Олий мажлис палатасида «Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни (Париж, 2019 йил 25 ноябрь) ратификация қилиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиб ва Сенатга юборилган эди.

 

2025 йил 11 ноябрда Президент томонидан ЎРҚ–1094-сонли Қонун имзоланди. Қонун билан Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенция (Париж, 2019 йил 25 ноябрь) ратификация қилинди.

 

Олий таълимга оид малакаларни тан олиш тўғрисидаги глобал конвенцияни ратификация қилиш бўйича қонун имзоланди

 

Қайд этилганидек, олий таълим соҳасида малакаларни тан олиш глобал конвенцияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олий таълим бўйича глобал шартномаси ҳисобланади.

 

Шартнома муқаддима, 6 бўлим ва 25 моддадан иборат бўлиб, талабалар, ўқитувчилар ва тадқиқотчиларнинг малакаларини тан олиш ва уларнинг эркин ҳаракатланишига кўмаклашиш, олий таълимга оид ҳужжатларни тан олишда барча минтақалар учун умумий ва келишилган тамойилларни ишлаб чиқиш унинг асосий мақсадларидан биридир.

 

Ушбу конвенцияни ратификация қилиш олий таълим соҳасидаги малакаларни адолатли, шаффоф ва камситмасдан тан олиш учун асос яратади.