2025 йил 12 ноябрь куни соат 14:00 да аттестацияда қатнашиши белгиланган ҳамда кўришида нуқсони бўлган (бу ҳақида махсус гувоҳномаси мавжуд) педагогларнинг мурожаатлари асосида ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу педагоглар учун барча фанлар бўйича тест синовлари бир кунда ўтказилади.
Айни пайтда, тоифа синовиларда умумтаълим мактабларининг кимё ва физика фанлари ўқитувчилари иштирок этмоқда.
Маълумот учун, синовларда иштирок этувчи педагоглар:
– ўзларига бириктирилган ёрдамчиси (бириктирилганлиги тўғрисидаги буйруқ ҳамда мутахассислигини тасдиқловчи ҳужжат билан);
– шунингдек, тасдиқловчи ҳужжатлари ва гувоҳномалари билан келишлари шарт.
