Эртага кўришида нуқсони бўлган педагоглар учун ҳам тоифа синовлари бўлиб ўтади

Эртага кўришида нуқсони бўлган педагоглар учун ҳам тоифа синовлари бўлиб ўтади

Жорий йилнинг 21 октябрь кунидан бошлаб мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари учун ўқув фанларидан малака (тест) синовлари ўтказилиши тўғрисида хабар берган эдик.

 

Мазкур синовларда қатнашиши белгиланган ҳамда кўришида нуқсони бўлган (бу ҳақида махсус гувоҳномаси мавжуд) педагогларнинг мурожаатлари асосида ҳамда уларга қулайлик яратиш мақсадида ушбу педагоглар учун барча фанлар бўйича тест синовлари 2025 йил 12 ноябрь куни соат 14:00 да (бир кунда) ўтказилади.

 

Аввалроқ, 12 ноябрь куни тоифа синовиларда умумтаълим мактабларининг кимё ва физика фанлари ўқитувчилари иштирок этишлари ҳақида хабар берган эдик.

 

Маълумот учун, синовларда иштирок этувчи педагоглар:

– ўзларига бириктирилган ёрдамчиси (бириктирилганлиги тўғрисидаги буйруқ ҳамда мутахассислигини тасдиқловчи ҳужжат билан);

– шунингдек, тасдиқловчи ҳужжатлари ва гувоҳномалари билан келишлари шарт.