2025 йил 23 октябрь куни Андижон вилояти Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ҳамда, Андижон шаҳар ИИО ФМБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний диний таълим бераётганларга чек қўйилган.
Маълум қилинишича, 1983 йилда туғилган, Андижон шаҳрида яшовчи В.Х ўзининг яшаш хонадонида жами 19 нафар вояга етмаган, мактаб ўқувчиларига ноқонуний диний сабоқ бериб келганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат юзасидан фуқаро В.Хга 2025 йил 28 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Шунингдек, муқаддам шу турдаги ҳуқуқбузарликни содир қилган шахсларга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241-моддаси билан жавобгарлик белгиланган.
Ҳозирда мазкур турдаги ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларга Жиноий жавобгарлик, шунингдек вояга етмаган болаларнинг ота-оналарига Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47-моддаси 3 қисми билан жавобгарликга тортилиши белгиланган.
Асос: Ўзбекистон Республикасининг 2025 йил 8 августдаги ЎРҚ-1080-сонли Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 229-моддасининг иккинчи қисми билан тўлдирилган. Шунга кўра Махсус диний маълумоти бўлмай туриб ва диний ташкилот бошқаруви марказий органининг рухсатисиз вояга етмаган шахсларга хусусий тартибда диний таълимотдан сабоқ бериш Жиноий жавобгарликни келтириб чикариши белгилаб куйилган.
