Тоифа синовларида юқори натижа кўрсатган математика фани ўқитувчилари маълум қилинди

Тоифа синовларида юқори натижа кўрсатган математика фани ўқитувчилари маълум қилинди

Хабарингиз бор, айни кунларда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

 

10-11 ноябрь кунлари мазкур синовларда умумий ўрта таълим мактабларининг математика фани ўқитувчилари иштирок этадилар.

 

Математика фанидан бўлиб ўтаётган малака тест синовларида қуйидаги ўқитувчилар юқори натижаларни қайд этишди:

 

— Ғиждувон туман ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Гулрух Ҳайитова – 96 балл,

 

— Ғиждувон туманидаги 59-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Жўрабек Қурбанов – 94 балл.

 

— Бухоро шаҳридаги 17-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Гулсанам Акмалова – 92 балл,

 

— Бухоро шаҳридаги 20-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Абдуҳамид Ҳамидов – 92 балл,

 

— Бухоро шаҳридаги 40-умумтаълим мактаби ўқитувчиси Азизбек Ҳомидов – 90 балл,

 

— Бухоро туман ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Мамадалі Қозимов – 90 балл билан олий малака тоифасини қўлга киритишди.

 

Аввалроқ, тоифа синовларида юқори натижа қайд этган бошланғич синф ўқитувчилари эълон қилинганди.

 

Шунингдек, бухоролик француз ва немис тили ўқитувчилари аттестацияда юқори натижаларни қайд этишганди.