Ўзбек талабаси Кореяда халқаро ижодий танловда биринчиликни олди

Ўзбек талабаси Кореяда халқаро ижодий танловда биринчиликни олди

Тошкент давлат шарқшунослик университети 4-босқич талабаси Сабоҳат Ғофурова Сеул шаҳридаги Ёнсе (Yonsei University) университети томонидан ҳар йили корейс тили ва адабиёти бўйича хорижликлар ўртасида ўтказиладиган 31-халқаро ижодий танлов совриндори бўлди. У чет эллик иштирокчилар орасида биринчи ва умумий ҳисобда учинчи ўринни эгаллади.

 

Танлов корейс ёзуви эълон қилинганининг 579 йиллигига бағишланганди. Унда 76 мамлакатдан 1400 дан ортиқ талаба иштирок этиб, иккита номинация — «Кўзгу» мавзусидаги шеърий ва «Хотиралар» мавзусидаги иншолар бўйича ўз ишларини тақдим этган.

 

Танлов натижаларига кўра, 73 та мукофот, жумладан, бош президент соврини ва тўртта олтин мукофот топширилган.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish