Вашингтон шаҳрида Қозоғистон Республикаси Сунъий интеллект ва рақамли ривожланиш вазирлиги, Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги, «Kazakhtelecom» АJ, Freedom Holding Corp. ҳамда ОpenAI, Inc. сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда таълим ва рақамли кўникмаларни ривожлантиришга қаратилган меморандум имзоланди.
Мазкур ҳужжат Қозоғистон таълим тизимига сунъий интеллект ечимларини жорий этиш бўйича узоқ муддатли ҳамкорликка асос яратади.
Келишувга мувофиқ, Қозоғистон педагоглари учун таълим муассасалари эҳтиёжларига мослаштирилган махсус ChatGPT Edu версиясидан фойдаланиш имконияти яратилади. Ушбу восита таълим соҳасида кенг қўллаш учун мўлжалланган бўлиб, ОпенАИънинг энг илғор моделларига юқори даражадаги хавфсизлик, маълумотларни ҳимоя қилиш ва маъмурий бошқарув имкониятлари билан бирга кириш ҳуқуқини таъминлайди.
ChatGPT Edu қуйидаги илғор функцияларни ўз ичига олади: маълумотларни таҳлил қилиш, ҳужжатларни қисқа мазмунда баён этиш, шунингдек ўқитувчиларга кундалик маъмурий юкни камайтиришга ёрдам берадиган шахсий GPT-ассистентлар яратиш имконияти.
Меморандумга кўра, уч йил давомида ҳар йили камида 165 мингта ОpenАI лицензияси Қозоғистон ўқитувчиларига тақдим этилади.
Кевин Миллс, ОpenАI компаниясининг таълим ва давлат дастурлари бўйича GТМ йўналиши раҳбари шундай дейди:
«Дунё бўйлаб ўқитувчилар аллақачон сунъий интеллектдан фойдаланиб, маъмурий вазифалар ҳажмини камайтирмоқда ва ўқувчиларнинг таълими ҳамда ривожланишига кўпроқ эътибор қаратмоқда. Тўғри қўллаб-қувватлаш орқали педагоглар ушбу воситалар билан ишлаш тажрибасини кенгайтириб, сунъий интеллект имкониятларини ўқув жараёнига самарали татбиқ этишлари мумкин. Қозоғистон ҳукумати билан тузилган мазкур келишув эса маҳаллий ўқитувчиларга ChatGPT дан фойдаланиш ва сунъий интеллектнинг афзалликларини бутун мамлакат бўйлаб мактабларга жорий этиш имконини беради».
