Асосий олимпиаданинг ҳудудий босқич 2-гуруҳ фанлари қай тартибда ўтказилади?

Асосий олимпиаданинг ҳудудий босқич 2-гуруҳ фанлари қай тартибда ўтказилади?

Республикамиз бўйлаб жорий ўқув йили учун Асосий олимпиаданинг учинчи – ҳудудий босқичи барча ҳудудларда бошланмоқда.

 

Шу муносабат билан Фан олимпиадалари маркази томонидан 2-гуруҳ фанлари бўйича РEЖА-ГРАФИК тузилди.

 

Белгиланган вақтда қатнашмаган ўқувчилар учун қайта олимпиада ўтказилмайди.

 

Олимпиада жараёни қандай ўтади?

 

Тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда география фанларидан олимпиада бир турда ўтказилади. Бунда 40 та тест топшириғи учун 80 дақиқа вақт берилади.

 

Она тили ва адабиёт, рус (қозоқ, тожик, қорақалпоқ) тили ва адабиёт фанларидан олимпиада бир турда 2 қисмга бўлиб ташкил этилади:

 

1-қисмда турли қийинлик даражасидаги 30 та тестдан иборат бўлиб, унга 60 дақиқа вақт ажратилади.

 

2-қисмда ташкилий қўмита 5 тагача эссе мавзусини ҳакамлар ҳайъатига тақдим этади. Иштирокчилар қуръа ташлаш орқали бир мавзуни танлайди ва уларга 60 дақиқа вақт берилади.

 

Инглиз, француз ва немис тиллари бўйича синов бир турда 2 қисмда ўтказилади:

 

1-қисмда тинглаб тушуниш ва ўқиш;

 

2-қисмда лексик грамматик кўникмалар баҳоланади. Умумий вақт 180 дақиқани ташкил этади.

 

Якуний натижаларга кўра, фанлар кесимида 11-синфлар орасидан 3 нафардан ғолиблар аниқланади ва республика босқичида иштирок этиш учун йўлланмани қўлга киритади. Синфлар кесимида энг кучли 5 нафар номзодлар эса халқаро олимпиадаларга саралашнинг 1-босқичида қатнашади.

 

2-гуруҳнинг тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари ҳамда география фанларидан тест топшириқлари иштирокчиларнинг таълим тилига мос равишда ўзбек ёки рус тилларида тақдим этилади. 2-гуруҳнинг бошқа фанлари бўйича таржима қилинмайди.

 

Иштирокчилар олимпиадага шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID карта), мактабнинг махсус маълумотномаси ва ручка билан келишлари лозим.

 

Эслатма: Жараёнлар бошланишидан 1 соат олдин аудиторияга кириш тўхтатилади. Кечиккан иштирокчилар жараёнга киритилмайди.

 

Олимпиада жараёнида адолат тамойилларига зид ҳолатлар кузатилган тақдирда, Марказнинг махсус боти ёки ушбу (+998 71 207 05 24) телефон рақамга мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Аввалроқ, олимпиаданинг 1-гуруҳ фанлари кесимида ўтказилиш саналари ҳақида хабар берилганди.

 

Асосий олимпиаданинг ҳудудий босқич 2-гуруҳ фанлари қай тартибда ўтказилади?