Хабарингиз бор, айни кунларда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 7 ноябрь мазкур синовларда умумтаълим мактабларининг француз тили, немис тили, корейс тили, хитой тили, япон тили фанлари ўқитувчилари ва психологлари, логопед-педагоглари, дефектолог-педагоглари иштирок этмоқда.
Бугун ўтказилаётган малака тест синовларида ушбу педагоглар юқори натижаларни қайд этишмоқда:
– Бухоро вилояти, Шофиркон туманидаги 28-умумтаълим мактабининг француз тили фани ўқитувчиси Садоқат Алламова 92 балл;
– Бухоро вилояти, Ромитан туманидаги 18-умумтаълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси Нафосат Джураева 90 балл;
– Бухоро вилояти, Вобкент туманидаги 33-умумтаълим мактабининг немис тили фани ўқитувчиси Суннатилло Очилов 90 балл билан олий малака тоифасини муваффақиятли ҳимоя қилишди ва 70 фоизлик қўшимча устамага эга бўлишди.
Аввалроқ, тоифа синовларида юқори натижа қайд этган бошланғич синф ўқитувчилари эълон қилинганди.
