Ўзбекистонда хусусий боғчалар сони қанчага етганлиги маълум қилинди

Ўзбекистонда хусусий боғчалар сони қанчага етганлиги маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2024 йил якуни бўйича Ўзбекистонда фаолият юритаётган мактабгача таълим ташкилотлари сони 38 058 тани ташкил этган.

 

Уларнинг 28 729 тасини оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ташкил этади.

 

МТТлар сони 2023 йилга нисбатан 2 085 тага ошган.

 

Ҳудудлар кесимида мактабгача таълим ташкилотлари сони:

 

Самарқанд вилояти – 4 507 та

Андижон вилояти – 4 324 та

Қашқадарё вилояти – 4 216 та

Фарғона вилояти – 4 189 та

Наманган вилояти – 3 962 та

Сурхондарё вилояти – 3 077 та

Тошкент вилояти – 2 340 та

Бухоро вилояти – 2 153 та

Хоразм вилояти – 2 049 та

Жиззах вилояти – 1 709 та

Қорақалпоғистон Республикаси – 1 874 та

Навоий вилояти – 1 466 та

Сирдарё вилояти – 1 145 та

Тошкент шаҳри – 1 047 та

 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ 2025 йилнинг январь—сентябрь ойларида республикамиздаги мактабгача таълим ташкилотларида 1 440 та ўрин фойдаланишга топширилганлиги ҳақида хабар берган эдик.