Яна 11-синф ўқувчиси IELTS 8 ва SАТ 1550 баллик халқаро сертификатларга эга бўлди

Яна 11-синф ўқувчиси IELTS 8 ва SАТ 1550 баллик халқаро сертификатларга эга бўлди

Бухоро туманидаги 19-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Гулноза Исомидинова халқаро имтиҳонларда IELTS да 8 балл, SАТ да 1550 баллни қайд этди.

 

Гулноза Исомидинова айни пайтда инглиз тили ва математика фанларини чуқур ўрганиб келмоқда.

 

2025–2026-ўқув йилида ўтказилган асосий фан олимпиадасининг II туман босқичида инглиз тили фанидан максимал 50 баллдан 50 балл тўплаб, 1-ўринни эгаллади ҳамда вилоят босқичида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритган.

 

IELTS 8 (C1)

 

Listening – 8.5

Reading – 8.5

Writing – 6.5

Speaking – 8

 

Аввалроқ, Сирдарёда 11-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари — Убайдуллаев Султонбек IELTS халқаро имтиҳонидан 7 балл, Ахроржонов Шоҳрух 7.5 даражадаги халқаро сертификатга эга бўлишганди.

 

Наманган шаҳридаги 1- умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Нигина Абдуллаева инглиз тили бўйича халқаро IELTS имтиҳонида 8 баллик натижани қўлга киритган эди.

 

Шунингдек, IELTS дан 9.0 баллни қўлга киритган 17 ёшли Нозима Қадамова ҳақида хабар берган эдик ва у билан бўлиб ўтган суҳбатни эътиборингизга ҳавола қилган эдик.