Аттестацияда юқори натижа қайд этган бошланғич синф педагоглари маълум қилинди

Аттестацияда юқори натижа қайд этган бошланғич синф педагоглари маълум қилинди

Хабарингиз бор, айни кунларда педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш жараёнлари бўлиб ўтмоқда.

 

Мазкур синовларда 3–7 ноябрга қадар умумтаълим мактабларининг бошланғич таълим ўқитувчилари иштирок этадилар. Бугун, 6 ноябрь ушбу фан педагоглари учун аттестациянинг 4-куни.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг хабарига кўра, аттестация синовларида қуйидаги ўқитувчилар юқори натижаларни қайд этишган:

 

Тахиатош туманидаги 19-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Дилшода Атакеева 98 балл,

 

Зангиота туманидаги 7-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Мадина Кокинова 94 балл,

 

Пахтакор туманидаги 3-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Шарофат Бойназарова 92 балл,

 

Пастдарғом туманидаги 19-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Муаттар Исрофилова 92 балл,

 

Бухоро шаҳридаги 12-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Зайнура Холлиева 92 балл,

 

Когон туманидаги 4-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Эътибор Нематова 92 балл,

 

Когон туманидаги 18-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Наргиза Сафарова 92 балл,

 

Ғиждувон туманидаги 19-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Цитора Ортиқова 92 балл,

 

Гулистон тумани 3-умумтаълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси Олимова Зухра 90 балл,

 

Ғаллаорол туманидаги 29-мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Гулҳаё Эшпулатова 90 баллни қўлга киритди.