Навбатдан ташқари аттестация тўлов миқдорини 2 баробарга тушириш таклиф қилинмоқда

Навбатдан ташқари аттестация тўлов миқдорини 2 баробарга тушириш таклиф қилинмоқда

Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун тўлов миқдори 50 фоизга туширилиши таклиф қилинмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Қарори (Лойиҳа)

 

Давлат хизматларини кўрсатишда педагог шахсларга имтиёзлар қўллаш орқали уларни қўллаб қувватлаш муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республиканинг ҳудуд, соҳа ва тармоқларида рақамли технологиялар жорий этилишини янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2025 йил 16 сентябрдаги ПҚ–286-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек давлат хизматларини кўрсатишда педагог шахсларга имтиёзлар қўллаш орқали уларни қўллаб қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

 

1. Вазирлар Маҳкамасининг айрим қарорларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:


– давлат хизматларини кўрсатишда педагог шахсларга тўловлар бўйича имтиёзлар қўллаш.

 

8. Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 21-банди биринчи хатбошисидаги «бир баравари» сўзлари «эллик фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин.

 

– ҳозирги 412 минг сўм ўрнига – 206 минг сўм (370 минг 800 сўм ўрнига – 185 минг 400 сўм).

 

P.S. Мазкур ташаббус жорий йилнинг 15 сентябрь куни Президентимиз томонидан Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида соҳа ходимлари билан ўтказилган мулоқотда таклиф қилинган эди.