Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2025 йил январь—сентябрь ойларида мамлакатимиз бўйлаб умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларда жами 8 896 та ўқувчи ўрни фойдаланишга топширилган.
Уларнинг ҳудудлар бўйича тақсимоти қуйидагича:
— Самарқанд вилояти – 4 640 та;
— Жиззах вилояти – 1 680 та;
— Андижон вилояти – 720 та;
— Навоий вилояти – 636 та;
— Сурхондарё вилояти – 540 та;
— Бухоро вилояти – 360 та;
— Наманган вилояти – 320 та.
Мазкур кўрсаткичларга кўра, Самарқанд вилояти етакчилик қилмоқда. Бу ҳудудда жами ўқувчи ўринларининг ярми (52 фоиздан ортиғи) ташкил этилган. Бу, ўз навбатида, вилоятда аҳолининг ёшлар улуши кўплиги ва янги ўқув масканларига эҳтиёж юқорилигини кўрсатади.
2024 йил якунлари билан солиштирганда республика бўйлаб ишга туширилган умумтаълим ва ихтисослаштирилган мактабларда ўқувчи ўрни 293 344 тани ташкил этган.
Шунингдек, уларнинг қишлоқ жойлардаги ўқувчи ўрни 214 087 тани ташкил этган.
Ҳудудлар кесимида оладиган бўлса, энг кўп ўқувчи ўрнини Қашқадарёда 36 758 та, Фарғонада 32 472 та ва Самарқанд вилоятида 32 390 тани ташкил этган. Энг кам ўқувчи Жиззахда 9 858 та, Навоийда 7220 та ва Сирдарё вилоятида эса 7 010 та эканлигини кўриш мумкин.
Уларнинг ҳудудлар кесимида қуйидагича:
— Қашқадарё вилояти – 36 758 та;
— Фарғона вилояти – 32 472 та;
— Самарқанд вилояти – 32 390 та;
— Сурхондарё вилояти – 30 357 та;
— Андижон вилояти – 26 376 та;
— Наманган вилояти – 25 739 та;
— Тошкент вилояти – 23 628 та;
— Тошкент шаҳри – 22 566 та;
— Хоразм вилояти – 13 263 та;
— Бухоро вилояти – 12 900 та;
— Қорақалпоғистон Респ. – 12 807 та;
— Жиззах вилояти – 9 858 та;
— Навоий вилояти – 7220 та;
— Сирдарё вилояти – 7 010 та.
Аввалроқ, 2025 йилнинг январь—центабр ойларида республикамиздаги мактабгача таълим ташкилотларида 1 440 та ўрин фойдаланишга топширилганлиги ҳақида хабар берган эдик.
