Кеча мутасаддилар президентга наркотикларнинг ноқонуний айланишига барҳам бериш бўйича режа ва таклифларини тақдимот қилди. Жумладан:
— ёшлар орасида наркотикларнинг ноқонуний айланмасига жиноий-ҳуқуқий механизмлар орқали қатъий барҳам бериш;
— ёшларга нисбатан содир этиладиган наркожиноятлар учун жавобгарликни оғирлаштириш;
— наркотикларни интернет орқали тарқатиш, уюшган гуруҳлар ва нарколабораториялар, уларга раҳнамолик қилаётган мансабдор шахсларни аниқлаш ва чек қўйишга қаратилган кенг қамровли тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятини йўлга қўйиш;
— вояга етмаган ва ёшлар орасида гиёҳвандликнинг диагностикаси, даволаш ва тиббий-ижтимоий реабилитацияси тизими тубдан такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.
