Навоийда мактаб директори ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани юзасидан вилоят ММТБ муносабат билдирди

Навоийда мактаб директори ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани юзасидан вилоят ММТБ муносабат билдирди

Ижтимоий тармоқларда Хатирчи туманидаги 1-сонли умумтаълим мактаби директори ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

 

 

Ҳолат юзасидан Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

 

«Мазкур хабарлар юзасидан бошқарма томонидан ишчи гуруҳ тузилиб, ҳолат жойига чиқиб ўрганилмоқда.

 

Шунингдек, воқеа бўйича барча тегишли маълумотлар ўрганилиб, аниқланган ҳолатлар юзасидан қонунчилик доирасида зарур чоралар кўрилади.

 

Бошқарма таълим муассасаларида мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги қатъий назоратда эканлигини билдиради», дейилади хабарда.