Бугундан Ихтисослаштирилган мактабларда ҳудудлараро ўқишни кўчириш учун онлайн ариза юбориш бошланди

Бугундан Ихтисослаштирилган мактабларда ҳудудлараро ўқишни кўчириш учун онлайн ариза юбориш бошланди

Ихтисослаштирилган мактабларда 2025/2026-ўқув йили олдидан ўқувчиларнинг ўқишини бир ҳудуддан бошқа ҳудудга кўчиришга зарурат туғилаётган бўлса, аризаларни жорий йилнинг 3-8 ноябрь кунлари Республикамизнинг барча ҳудудларидан туриб, transfer.piima.uz платформа орқали Агентликка тез ва осон юбориш мумкин.

 

Аризалар қуйидаги манзил орқали қабул қилинади: https://transfer.piima.uz/application

 

Ариза топшириш жараёнлари қуйидагича:

 

— Ўқувчининг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи қонуний вакилининг фамилияси, исми ва отасининг исми, телефон рақами тўлиқ киритилиши;

 

— аризанинг қисқача мазмуни (ўқишини кўчириш сабаби);

 

— ўқувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми, туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномасининг серия ва рақами, ўқиётган мактаби, синфи, йўналиши, ўқишини кўчирмоқчи бўлган мактаби;

 

— кўчиришга асос бўлувчи ҳужжат (PDF форматда) нусхаси.

 

Эслатма: Ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчиларига давлат ташкилотларида ишлайдиган ота-онасининг иш жойи бир ҳудуддан бошқа ҳудудга ўзгарган тақдирда, ўша ҳудуддаги ихтисослаштирилган мактабда бўш ўрин мавжуд бўлганда ўқувчининг ўқишини кўчиришга рухсат этилади.

 

Платформа орқали ариза юборилганидан кейин автоматик шаклда тақдим этиладиган КАЛИТ СЎЗ сақлаб қўйилиши зарур! Ушбу калит сўз ёрдамида аризангиз ҳолатини текшириб кўришингиз мумкин.

 

Белгиланган ҳужжатлар аризага илова қилинмаса ариза рад этилишига сабаб бўлади.

 

Мурожаат учун: 71 207 20 17 (180)