Фаолият объектлари:
– умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларида;
– Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги идораларда;
– Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида;
– ишлаб чиқариш корхоналарида;
– давлат бошқарув органлари, ўрта, ўрта махсус касбий таълимнинг давлат ва нодавлат муассасаларида.
Битирувчилар қуйидаги касбий фаолият соҳалари бўйича ишлашлари мумкин:
– умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчиси касб стандартига мувофиқ умумий ўрта таълимда тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчиси мақомида педагогик фаолият олиб бориш;
– ўрта махсус ва профессионал таълимда тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчиси сифатида педагогик фаолият олиб бориш;
– Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси ва тармоқ илмий-тадқиқот институтларида ҳамда мустақил тадқиқотчи сифатида илмий-педагогик тадқиқот ишлари билан шуғулланиш;
– умумий ўрта таълим мактаби директори касб стандартига мувофиқ таълим муассасасини бошқариш;
-умумий ўрта таълим мактаби, профессионал таълим муассасалари, олий таълим муассасаларида лаборант;
– кабинет мудири.
38