БМТнинг Фаластин қочқинлари агентлиги (UNRWA) Ғазода тинчлик келишуви кучга киргач, айрим мактаблар қайта очилаётгани ва ўқувчилар аста-секин дарсларга қайтаётганини эълон қилди.
Ал Арабия хабарига кўра, UNRWA раҳбари Филипп Лаззарини Ғазода 25 мингдан ортиқ бола агентлик ташкил этган «вақтинчалик таълим марказлари»да ўқишни бошлаганини, яна 300 мингга яқин бола эса онлайн таълим олаётганини маълум қилган.
Ғазо секторининг Нусейрат шаҳридаги Ал-Ҳассаина мактабида синф хоналари етишмовчилигига қарамай, 1 ноябрдан дарслар қайта бошланган.
11 ёшли ўқувчи Варда Радван эса шундай деди:
