Бугун ноябрь ойида бўлиб ўтадиган чет тили имтиҳонига тўлов қилишнинг охирги куни

Бугун ноябрь ойида бўлиб ўтадиган чет тили имтиҳонига тўлов қилишнинг охирги куни

Хабарингиз бор, 2025 йилнинг 2-ярмида бўлиб ўтадиган чет тилини билиш даражасини аниқлаш тест синовлари сентябрь, октябрь, ноябрь ва декабрь ойларида ўтказилади.

 

 

Талабгорлар инглиз, немис, араб, турк, испан, хитой, урду, пушту тилларидан имтиҳонга рўйхатдан ўтиш жараёни 1 ноябрга қадар (шу куни ҳам) давом этди.

 

 

Тўлов қилиш 2 ноябрга қадар (шу куни ҳам) амалга оширилади. Тест синовлари 15-16 ноябрь кунлари ўтказилади.

 

 

Чет тили имтиҳони учун талабгорлар my.gov.uz сайти орқали онлайн тарзда рўйхатга олинади.

 

 

Рўйхатдан ўтишда талабгорлар ўзларига қулай бўлган ҳудудни танлаган ҳолда мазкур ҳудудда имтиҳонларда иштирок этишлари мумкин.

 

Бугун ноябрь ойида бўлиб ўтадиган чет тили имтиҳонига тўлов қилишнинг охирги куни