Ўзбекистонда жорий йилги таълим хизматлари ҳажми 26,3 трлн сўмга етди

Ўзбекистонда жорий йилги таълим хизматлари ҳажми 26,3 трлн сўмга етди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 26,3 трлн сўмга етган.

 

 

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4,2 % га ўсган.

 

 

Ҳудудлар кесимида таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми:

 

 

Қорақалпоғистон Республикаси – 834,8 млрд сўм;

Андижон вилояти – 1,3 трлн сўм;

Бухоро вилояти – 1,3 трлн сўм;

Жиззах вилояти – 408,2 млрд сўм;

Қашқадарё вилояти – 1,2 трлн сўм;

Навоий вилояти – 343 млрд сўм;

Наманган вилояти – 1,2 трлн сўм;

Самарқанд вилояти – 1,9 трлн сўм;

Сурхондарё вилояти – 860,3 млрд сўм;

Сирдарё вилояти – 257,5 млрд сўм;

Тошкент вилояти – 1,3 трлн сўм;

Фарғона вилояти – 1,7 трлн сўм;

Хоразм вилояти – 826,6 млрд сўм;

Тошкент шаҳри – 12,8 трлн сўм.