Асосий олимпиаданинг учинчи – ҳудудий босқичи 1-гуруҳ фанлари бўйича режа-график асосида 24-29 ноябрь кунлари ўтказилади.
Олимпиада анъанавий тарзда 1-гуруҳ фанларидан (математика, физика, кимё ва биология) фанларидан ўзбек ва рус тилларида бўлиб ўтади.
Синовлар 2 турда: ёзма ва тест шаклда ташкил этилади.
Ёзма иш – 5 та топшириқдан иборат бўлиб, 180 дақиқа вақт ажратилади.
2-турда очиқ ва ёпиқ шаклда 30 та тест топшириқлари учун 90 дақиқа вақт берилади.
Информатика фани эса 1 турда яъни турли қийинлик даражасидаги 5 та масала тақдим этилади. Уни онлайн платформада ечиш учун 240 дақиқа вақт ажратилади.
Кимё фани иштирокчилари Менделеев даврий жадвалини, кимё ва физика фани иштирокчилари эса калькулятор олиб киришлари мумкин.
Математика фани иштирокчиларига қалам, чизғич, ўчирғич ва циркуль олиб киришларига рухсат берилади.
Иштирокчилар олимпиадага шахсни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID карта), мактабнинг махсус маълумотномаси ва ручка билан келишлари лозим.
Эслатиб ўтамиз, ҳудудий босқичда энг юқори натижаларни кўрсатган ўқувчилар пул мукофотлари билан рағбатлантирилади.
