Бугун, 1 ноябрь куни аттестация синовларида умумтаълим мактабларининг тасвирий санъат ва чизмачилик, технология (сервис хизмати йўналиши — қиз болалар учун), технология (технология ва дизайн йўналиши — ўғил болалар учун), чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик фанлари ўқитувчилари иштирок этдилар.
Бугунги аттестация синовларида қуйидаги ўқитувчилар юқори натижаларни қайд этишди:
— Наманган вилояти, Учқўрғон туманидаги 10-умумтаълим мактаб ўқитувчиси Гулшаной Мамадалиева 96 балл;
— Наманган вилояти, Чортоқ туманидаги 9-умумтаълим мактаб ўқитувчиси Муҳаммад Аҳмаджонов 94 балл;
— Наманган вилояти, Тўрақўрғон туманидаги 4-умумтаълим мактаб ўқитувчиси Расмияхон Каримова 92 балл;
— Бухоро вилояти, Когон шаҳридаги 7-умумтаълим мактаб ўқитувчиси Нозима Абдуллаева – 96 балл;
— Бухоро вилояти, Қоракўл туман ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси Жаҳонгир Мирзайқулов 90 балл;
— Бухоро вилояти, Когон шаҳридаги 7-умумтаълим мактаб ўқитувчиси Ризван Тиллаев – 92 балл;
— Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани 16-умумтаълим мактаб ўқитувчиси Майрамҳон Юсупова 90 баллни қўлга киритди.
