Ижтимоий тармоқларда Жиззахда 1,5 ёшли қизалоқ хусусий боғчада бассейнга чўкиб вафот этганлиги ҳақида хабар тарқалди.
Маълум қилинишича, ҳолат Мирзачўл туманидаги «Меҳрли юлдуз» нодавлат мактабгача таълим муассасасида содир бўлган: тушлик пайти болаларни овқатлантиришга олиб чиқишда қизалоқни йўқотиб қўйган тарбиячи бироз ўтиб уни бассейндан чўккан ҳолатда топган.
Марҳуманинг онаси Kun.uz‘га йўллаган мурожаатида ҳолат 24 октябрь куни тумандаги «Меҳрли юлдуз» боғчасида содир бўлган.
Нодавлат мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси ҳолатни тасдиқлаган.
Қизалоқ ушбу боғчага 3 октябрдан кела бошлаган.
Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг Kuz.uz’га маълум қилишича, ҳолат юзасидан 27 октябрь куни Жиноят кодексининг 116-моддаси (Касб юзасидан ўз вазифаларини лозим даражада бажармаслик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
