Тошкент вилояти, Ўрта Чирчиқ туманидаги 11-сонли умумтаълим мактабида май ойида содир бўлган воқеа юзасидан батафсил текширув олиб борилди. Маълум бўлишича, жисмоний тарбия ўқитувчиси томонидан 9-синф ўқувчиларига нисбатан педагогик ахлоқ нормаларига зид ҳаракатлар қўлланган.
Тошкент вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси томонидан тузилган махсус комиссия ўқитувчининг ўқувчиларни жисмоний жазо қўллаши, уларнинг қадр-қимматини камситиши ва ноқонуний усуллар қўллаганлигини аниқлади.
Тегишли маъсуллар жавобгарлигини аниқлаш учун ўтказилган ички текширув давомида маънавий-ахлоқий тарбия масъули бўлган директор ўринбосари томонидан воқеа юзасидан ўз вақтида чора кўрилмаганлиги маълум бўлди.
Натижада қуйидаги чоралар қўлланилди: жисмоний тарбия ўқитувчиси ишдан бўшатилди, мактаб директори ўринбосари интизомий жазога тортилди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан воқеа юзасидан тергов давом эттирилмоқда.
