2027 йилдан ишга қабул қилишда малака сертификати талаб этиладиган тизим йўлга қўйилади

2027 йилдан ишга қабул қилишда малака сертификати талаб этиладиган тизим йўлга қўйилади

Президентнинг 2025 йил 23 октябрдаги ПФ-190-сон фармони ижроси доирасида касбий малакани ошириш ва меҳнат бозорида рақобатбардош кадрлар тайёрлаш мақсадида малака даражасига эга ходимларни ишга қабул қилишнинг янги тизими жорий этилади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

Янги тартибга кўра, 2027 йилдан босқичма-босқич Машғулотларнинг миллий классификаторида белгиланган касб ва лавозимлар бўйича зарур малака даражасига эга диплом ёки малака сертификати бўлган ходимлар ишга қабул қилинади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

Бу тизим қуйидаги босқичларда амалга оширилади:⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

– 2027 йил 1 январдан Наманган, Самарқанд ва Тошкент шаҳарлари бўйича туризм, косметология ва умумий овқатланиш соҳаларида;⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

– 2027 йил 1 июндан шу ҳудудларда қурилиш соҳасидаги касб ва лавозимлар бўйича;⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

– 2028 йил 1 январдан бутун республика бўйича барча касб ва лавозимлар учун татбиқ этилади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

Шунингдек, норасмий ва информал таълим орқали ёки амалий тажриба асосида эгалланган кўникмалар ҳам малакани баҳолаш марказлари томонидан баҳоланиш орқали тан олинади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠

Мазкур тизим касбий малака талабларини аниқлаштириш, меҳнат бозорида малакали мутахассислар улушини ошириш ва таълим сифатини янада яхшилашга хизмат қилади.⁠⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌⁠⁠