Ўзбекистонда IELTS имтиҳонидан энг юқори натижа, яъни 9.0 баллни қўлга киритганлар кундан-кун кўпайиб бормоқда. Сўнгги йилларда Республикамиз бўйлаб 50 мингдан ортиқ номзод IELTS сертификатини олиш учун имтиҳон топширган бўлса, 2024 йил якунигача 36 нафардан ортиқ шахс IELTS дан максимал 9 балл (C2 даража) олишга эришган. Қувонарлиси, 2025 йил давомида ҳам бу рақамлар кўпайишда давом этмоқда.
Ўзбекистондаги энг ёш IELTS 9 соҳибаси, бошқалар тили билан айтганда энг ёш «niner» Нозима Қадамова ҳозир 17 ёшда. У Чилонзор туманидаги 357-сонли мактабнинг 11-синф ўқувчиси.
Инглиз тилига қизиқишим 2023 йилда бошланган. Ёзни бекор ўтказмаслик учун инглиз тилини ўқишни бошладим. Кейин бу тилни ўрганиш жуда ҳам ёқиб қолган. Инглиз тили менга қизиқарли туйилган, луғат ёдлаш, грамматикаси бошқа тилларга қараганда осонроқ эди. Лекин ундан олдин, тўғрисини айтсам, инглиз тилини ўқийман деб ўйламаган эдим — дея илк қадамларни эслайди Нозима Қадамова.
2 йил ичида 0 даражадан 9 даражага эришган ўқувчи, бундан аввалги натижалари ёмонроқ чиққани, аммо ҳаракатдан тўхтаб қолмаганини таъкидлади.
«Умумий 4 марта имтиҳон топширганман, энг биринчи натижам 8, иккинчиси 8,5 балл, лекин учинчиси 7,5 бўлиб қолган. Кейин тўртинчиси, мана охиргиси 9 бўлди. Тўғрисини айтсам, натижам 7,5 чиққанида бироз хафа бўлганман, бундан аввалги натижаларим ъомад эдимиʼ деб ўйлаб қолганман. Устозларим “progress” бўлиши учун ҳам йиқилиб-туриш керак деб айтишар эди» — дейди энг ёш «niner».
Нозима Қадамова IELTS га тайёрланиш жараёнида мактабдаги дарслар унга халақит бермаганини, ҳар иккисини ҳам уддалагани ҳақида гапириб ўтди.
«Мактабда ўқитувчиларим қўллаб-қувватлашди. Дарсларда буни ёдла, буни бажарʼ деб босим қилишмади. Бўш вақтларимда ўзимни инглиз тили дарсларимни қилиб ўтирар эдим ёки инглиз тилида бирорта контент эшитиб юрар эдим,» — дейди у.
«Нега айнан 9 гача ҳаракат қилгансиз, нима учун 8 ёки 8,5 баллик натижа билан тўхтамагансиз?» деган саволимизга Нозима қуйидагича жавоб берди:
«Устозларимиз билан 9 гача ҳаракат қиламиз деб келишган эдик. 3 марта топшириш планда эди десам ҳам бўлади. 3 марта кириб чиқдим, устозим ъмайли, охирги марта яна бир топшириб кўринг, ўхшамаса бўлдиʼ дедилар. Шу охиргиси, яъни тўртинчи марта киришим кўп нарсани ҳал қилди» — дея эслайди Қадамова.
Суҳбат давомида ўқувчи қиз юртимиздаги барча ёшларга ва уларнинг ота-оналарига ўз тавсия, маслаҳатларини бериб ўтди.
«Ота-оналарга айтган бўлардим, фарзандингизга кўп босим бериб юборманг. Қўллаб-қувватланг, лекин ъқилишинг керак, сен ҳам шу ёшда қила олишинг керакʼ деб айтиш хато деб ўйлайман. Чунки уйдаги муҳит ёшларнинг келажаги, уларни мақсадлари ва омадига ҳам катта таъсир ўтказади деб ўйлайман. Ёшларга эса тўхтаб қолмаслик керакʼ деб айтган бўлар эдим. Бирор нарсани бошлашдими, уни охиригача олиб бориш керак. Орадаги қийинчиликлар тўхтатиб қўймаслиги керак, чунки қийинчиликка учраш бу нормалʼ ҳолат. Вақт жуда ҳам муҳим нарса, унга эътиборлироқ бўлиш керак,» — деб сўзларини якунлайди ўқувчи қиз.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, суҳбат давомида Нозима Қадамова ўзининг теран, дадил ва мотивацион руҳдаги кўплаб фикрларини билдириб ўтди. Унинг қарашлари, мулоҳазалари ҳар бир ёш учун руҳий қўллов, ота-оналар учун тўғри кўрсатма ва ўзи учун муваффақият калитидир.
Ўзбекистондаги энг ёш IELTS 9,0 соҳибаси билан бўлган тўлиқ интервьюни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин:
