Когон туманидаги 3-умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Акрамбек Ражабов халқаро имтиҳонларда юқори натижаларни қўлга киритди.
Аввалроқ у инглиз тили бўйича билим даражасини баҳоловчи IELTS имтиҳонида 8.0 балл натижа кўрсатган бўлса, яқинда бўлиб ўтган SAT имтиҳонида 1550 балл тўплаб, дунёнинг 99 фоизли илғор натижалари қаторига кирди.




