Тошкентда талаба 4-қаватдан тушиб кетаётган болани қутқариб қолди

Тошкентда талаба 4-қаватдан тушиб кетаётган болани қутқариб қолди

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри Янгиҳayot туманидаги 4-қаватдаги балкондан тушиб кетиш хавфида қолган бола акс этган видео тарқалди.

 

 

Шаҳар ИИББ маълумотига кўра, болани 5-қаватда яшовчи талаба йигит қутқарган.

 

 

Хабарга кўра, талаба ҳеч қандай ҳимоя воситасиз пастга тушиб, боланинг ҳаётини сақлаб қолган. Унинг айтишича, 4-қават балконига тушганида у ерда бир нафар эмас, уч нафар бола бўлган.

 

 

Шунингдек, ИИББ маълум қилишича, маҳалла профилактика инспектори болаларнинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказган.