«Менинг мактабим» лойиҳасининг биринчи босқичи старт олди

«Менинг мактабим» лойиҳасининг биринчи босқичи старт олди

Жорий йилнинг 22 октябридан бошлаб 2025/2026-ўқув йили доирасида «Менинг мактабим» лойиҳасининг биринчи босқичига старт берилади. Ушбу босқичда 1-, 2- ва 4-тоифага киритилган 112 та тумандаги 4 минг 987 та мактаб иштирок этади.

 

 

Лойиҳа доирасида 22–31 октябрь кунлари — лойиҳаларни шакллантириш, 1–10 ноябрь кунлари — саралаш, 11–20 ноябрь кунлари эса — овоз бериш босқичлари ўтказилади.

 

 

Эслатиб ўтамиз, лойиҳага 5–11-синф ўқувчилари ўз мактаблари учун таклиф этган ғояларни илгари суриш ва уларга овоз бериш орқали иштирок этишлари мумкин. Шунингдек, 3- ва 5-тоифага киритилган туман (шаҳар)лар декабрь–2026 йил январь ойларида лойиҳанинг иккинчи босқичида қатнашади.

 

 

Рўйхат