Кўзи ожиз шахслар учун чет тили бўйича махсус имтиҳон натижалари эълон қилинди

Кўзи ожиз шахслар учун чет тили бўйича махсус имтиҳон натижалари эълон қилинди

2025-йил 10-октябр куни кўзи ожиз шахслар учун чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича махсус имтиҳон натижалари эълон қилинди.

 

 

Махсус имтиҳон натижалари my.gov.uz сайтида эълон қилинган бўлиб, талабгорлар «Менинг аризаларим» бўлими орқали ўз натижалари билан танишишлари мумкин.

 

 

Махсус имтиҳондан муваффақиятли ўтган талабгорлар ўз сертификатларини my.gov.uz сайти орқали электрон тарзда юклаб оладилар.

 

 

Ўз натижасидан норози бўлган талабгорлар 3 кун ичида my.gov.uz сайти орқали аппеляция шикояти беришлари мумкин. Аппеляция шикояти икки ҳафта ичида кўриб чиқилади.