Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?

Қайси тоифадаги талабалардан ўқишни тугатгунча гранти олиб қўйилмайди?

Хабарингиз бор, контрактга ўқишга кирган талаба 1 йилдан кейин буджетга алмаштирилиши ёки буджетда ўқиётган контрактга тушиб қолиши мумкин.

 

 

Лекин айрим истисно ҳолатлар келтирилган. Яъни ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифадаги талабалар. Улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

 

 

– ногиронлиги бўлган шахслар (И ва ИИ гуруҳ, ёки болаликдан ногиронлиги борлар);

 

– ижтимоий етимлар (ота-онаси йўқ ёки ота-она қарамоғисиз қолганлар);

 

– «Темир дафтар», «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» рўйхатларида бўлганлар;

 

– камбағал оила фарзандлари, ёрдамга муҳтож оила фарзандлари;

 

– оилавий шароити оғир бўлган талабалар (масалан, ёлғиз онанинг фарзанди, кўп фарзандли оиладан, ишсизлар оиласидан);

 

 

Ушбу талабалар агар давлат гранти асосида ўқишга кирган бўлса, ҳатто баҳолари пасайиб кетса ҳам ёки академик қарздор бўлса ҳам, грант тўлиқ ўқишни тугатгунга қадар сақланиб қолади.

 

 

2019/2020 ўқув йилидан бошлаб, тўлов-контракт асосида таълим олувчи номли давлат стипендиялари соҳиблари, 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган, тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендия тўловлари Ўзбекистон Республикасининг республика буджети маблағлари ҳисобига амалга оширилишини инобатга олиб, уларга тегишли ўқув йили учун контракт қиймати миқдорини стипендиясиз шаклда тўлаш имконияти яратилади.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish