Чилида бўлиб ўтган УНEСCОнинг Жаҳон Ўқитувчилар Саммитида таълимдаги глобал муаммолардан бири, ўқитувчилар етишмовчилиги муҳокама қилинди. Дунё бўйлаб келгуси 5 йилда ўқувчилар сонининг ошиб бориши ҳисобига, 2030 йилга қадар яна 44 миллион ўқитувчига эҳтижой пайдо бўлиши мумкин.
Ушбу глобал муаммонинг пайдо бўлишига асосий сабаб қилиб маош етишмаслиги кўрсатилмоқда. Ойлик камлиги сабаб кўплаб ўқитувчилар ўз ишидан бўшамоқда, бошқалар эса бу касбда маош камлиги туфайли ўқитувчилик касбини танламоқчи ҳам эмас. Энг катта молиявий эҳтиёжлар Жанубий Осиё ва Африкада деб тахмин қилинмоқда — бу ҳудудларга 2030 йилгача янги ўқитувчиларни молиялаштиришда ҳар ибир учун 25-30 миллиард доллард керак бўлади.
Европа ва Шимолий Америкада эса айни пайтда ўқитувчиларни қўллаб-қувватлаш учун тахминан 5,4 миллиард доллар миқдорида маблағ зарур деб ҳисобланмоқда.
Саммит қатнашчиларидан бири Амина Моҳаммед иштирокчиларга шундай деди:
Муаммога ечим сифатида, ҳукуматлар ўқитувчилар учун ажратиладиган маблағни қисқартирмаслиги, маошларни ошириш, иш юкламасини камайтириш ва ижтимоий мақомни мустаҳкамлаш кераклиги кўрсатилди.
Шунингдек, ўқитувчиларга доимий тренинглар, менторлик ва замонавий педагогика бўйича қўллаб-қувватлаш берилиши керак. Чекка ва қашшоқ ҳудудларда ишловчи ўқитувчиларга қўшимча имтиёзлар жорий этилиши зарур. Янги авлод (Ген З) ўқитувчиларни руҳлантириш учун грантлар, стипендиялар ва амалий тайёргарлик дастурларини кучайтириш лозим дея таъкидланди.
