«Таълим тўғрисидаги қонун»га ўзгартишлар киритиш лойиҳаси мухокамасида 30-октябргача қатнашиш мумкин

«Таълим тўғрисидаги қонун»га ўзгартишлар киритиш лойиҳаси мухокамасида 30-октябргача қатнашиш мумкин

Муҳокамалар порталига «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида» ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 5 майдаги ПФ–76-сон Фармони билан тасдиқланган «Йўл харитаси»нинг 17-бандига мувофиқ, таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлардан келиб чиққан ҳолда ташқи сифат назоратини тартибга солувчи амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш вазифаси белгиланган.

 

 

Мазкур топшириқ ижросини таъминлаш мақсадида Қонун лойиҳаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди.

 

 

Янги қонун лойиҳаси орқали 2 та – «Таълим тўғрисида»ги ва «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклифи берилмоқда.

 

 

Мазкур Қонун лойиҳасининг қабул қилиниши тегишли қонунларни амалдаги қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштирилишига эришилади.

 

 

Фуқаролар Қонун лойиҳаси муҳокамасида 2025 йил 30-октабрга қадар (шу куни ҳам) иштирок этишлари мумкин.

 

 

Асосий ўзгаришлар ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.