Тошкент вилоятида бошланғич таълимда креатив фикрлашни шакллантириш мавзусида семинар ўтказилди

Тошкент вилоятида бошланғич таълимда креатив фикрлашни шакллантириш мавзусида семинар ўтказилди

Жорий йилнинг 14 октябрь куни Тошкент вилояти Бўка туманидаги 8-сонли умумтаълим мактабида Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамда вилоят халқ таълими бошқармаси ҳамкорлигида «Бошланғич таълимда креатив фикрлашни шакллантириш: педагогик ва психологик ёндашувлар» мавзусида семинар ташкил этилди.

 

 

Унда бошланғич синф ўқитувчилари, мактаб психологлари ҳамда метод бирлашма раҳбарлари иштирок этган.

 

 

Тадбирнинг асосий мақсади замонавий педагогик ва психологик ёндашувлар асосида ўқитувчиларнинг касбий салоҳиятини ошириш, креатив фикрлашни ривожлантириш ҳамда ўқувчиларда мустақил тафаккурни шакллантиришдан иборат.

 

Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази директори в.в.б. Юлия Рисюкова мазкур семинар Тошкент вилоятидаги педагогларнинг касбий салоҳиятини ошириш, замонавий педагогик ва психологик кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилганини таъкидлади.

 

«Бугунги кунда таълим тизимининг энг долзарб вазифаларидан бири — ўқувчиларда креатив фикрлаш, янгича ёндашув ва ижодкорлик компетенцияларини шакллантиришдир. Чунки замонавий дунё шароитида нафақат билим, балки мустақил фикрлаш, муаммони самарали ечиш ва ташаббускор бўлиш ҳар бир инсоннинг муваффақият калитига айланмоқда»- деди Юлия Рисюкова.

 

Семинар икки йўналишда бошланғич таълим ва психология бўйича ташкил этилган. Бошланғич таълим йўналишида «Профилактика: касбий ва ҳиссий сўниш, стрессларга бардошлилик», «Бошланғич таълимда SТEМ ёндашуви асосида лойиҳаларни ўтказиш методикаси» каби мавзуларда маърузалар ўтказилган.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish