Ўқитувчилар ўз касбий фаолиятини амалга оширишда баъзи ҳуқуқларга эга

Ўқитувчилар ўз касбий фаолиятини амалга оширишда баъзи ҳуқуқларга эга

Қонунчиликка кўра, педагоглар ўз касбий фаолиятини амалга оширишда айрим ҳуқуқларга эгалиги кўрсатилган.

 

 

Қуйидаги ҳуқуқларга эга:

 

 

– замонавий педагогик технологияларниўқитиш ва тарбия воситаларини ҳамда усулларини эркин танлаш ва улардан фойдаланиш;

 

– белгиланган тартибда муаллифлик дастурларини ва ўқитиш услубиётини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, ижодий фаоллик кўрсатиш, шунингдек тегишли ўқув фанлари, курслари ва модулларидан фойдаланиш;касбий фаолиятни амалга ошириш учун зарур шарт-шароитлар яратилишини талаб қилиш;

 

– ўқув, илмий ва услубий йўналишлардаги давлат ахборот-ресурс ҳамда ахборот-кутубхона марказларининг хизматларидан бепул фойдаланиш;

 

– давлат таълим стандартларини, давлат таълим талабларини, малака талабларини, ўқув режалари ва ўқув дастурларини ишлаб чиқиш жараёнида иштирок этиш;

 

– илмий, илмий-тадқиқот ва ижодий фаолиятни амалга ошириш, тажриба-синов фаолиятида иштирок этиш, инновацияларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш;

 

– қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижодий таътил олиш;

 

– таълим ташкилотини бошқаришда, шунингдек таълим ташкилотининг фаолияти билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилишда иштирок этиш;

 

– ўз касбий ҳуқуқларини ва манфаатларини ифода этиш ҳамда ҳимоя қилиш учун педагогларнинг жамоат бирлашмаларига бирлашиш ва уларда иштирок этиш;

 

– ўз касбий фаолиятига ғайриқонуний равишда аралашувдан ҳимояланиш;

 

– педагогик фаолияти давомида ўзига бириктирилган синфдаги (гуруҳдаги, курсдаги) таълим олувчиларнинг билимини мустақил баҳолаш;

 

– таълим олувчилар ва уларнинг ота-оналари (қонуний вакиллари) томонидан педагогнинг касбига ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб қилиш;

 

– давлат соғлиқни сақлаш муассасаларида мажбурий тиббий кўрикдан бепул ўтиш (давлат таълим ташкилотлари учун);

 

– таълим олувчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда иштирок этиш.

 

 

Педагог қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.

 

 

Педагог ўзининг касбий фаолиятини амалга ошириш давомида ўз шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш учун судга даъво аризаси билан мурожаат қилган, шунингдек ўз ҳуқуқларини бузаётган давлат органларининг ғайриқонуний қарорлари, улар мансабдор шахсларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоят қилган тақдирда давлат божини тўлашдан озод қилинади.

 

 

Таълим ташкилоти томонидан педагогнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки унинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, педагог маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмаган ҳолда, ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатиб, судга бевосита мурожаат қилишга ҳақли.