Академик таътил талабага ўқишнинг қачон ва қандай ҳолларда берилади?

Академик таътил талабага ўқишнинг қачон ва қандай ҳолларда берилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 3 июндаги 344-сон қарорига кўра, академик таътил талабага ўқув йилининг ҳар қандай қисмида, маълум муддатга берилади.

 

 

Ўзбекистонда олий таълим муассасалари талабаларига академик таътил қуйидаги ҳолларда берилиши мумкин:

 

 

– ҳарбий хизматни ўташ учун;

– саломатлигини тиклаш учун;

– ҳомиладорлик ва туғиш учун;

– болаларни парвариш қилиш учун;

– оиласининг бетоб аъзосини (отаси, онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар, турмуш ўртоғи, фарзанди) парвариш қилиш учун.

 

 

Академик таътил бериш талабани олий таълим муассасасидан четлаштириш ҳисобланмайди. Талабаларга академик таътил даврида стипендиялар тўланмайди.

 

 

Талабанинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади ҳамда олий таълим муассасаси ректори (директори)нинг буйруғи билан расмийлаштирилади. Талабгорнинг академик таътил олиш ҳақидаги мурожаати бир ҳафталик муддатда кўриб чиқилади.

 

 

Шунингдек, талаба академик таътилдан белгиланган муддат тамом бўлгандан сўнг ўқишга қайтиш бўйича олий таълим муассасасининг ректори (директори) номига ариза билан мурожаат қилган тақдирда унинг аризасини асоссиз равишда рад этишга йўл қўйилмайди.